Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманидаги “Ёшлик” ўйингоҳида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида миллий кураш ва тош кўтариш спорт турлари бўйича "Вазир кубоги - 2022" мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров, сектор раҳбарлари, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Ш.Мусаев ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Миллий кураш ва тош кўтариш спорт турлари мусобақалари бошланди. Якуний натижаларга кўра миллий кураш спорт туридан 66 кг. вазн тоифасида 1-ўринни Х. Ғайбуллаев, 2-ўринни Д. Муртазақулов, 3- ўринни У. Икромов эгаллаган бўлса, 81 кг. вазн тоифасида 1-ўринни А. Дилмуродов, 2- ўринни А. Абдусаломов, 3- ўринни С. Ҳалимов эгаллади.
Тош кўтариш бўйича ғолибликни А.Ҳўжамқулов қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

Кўрилганлар сони: 1418