Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана тумани Малик маҳалласи Узумзор қўрғонида 29-давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир аввалида, Кармана тумани ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев сўзга чиқиб, Узумзорликлар учун янги йил икки карра қувончи келгани, янгидан барпо этилган мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилганлигини эътироф этиб, маҳалла аҳлини ушбу кун билан қутлади.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари янгидан бунёд этилган бинонинг шарт-шароитлари билан яқиндан танишди. Энг қувонарлиси эса, шу куннинг ўзида болажонлар янги йил байрамини кенг нишонлашди. Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 60 ўринли 29-ДМТТ биноси қурилишига Обод қишлоқ дастури асосида жами 2,100 млн. сўм маблағ сарфланди.

Кўрилганлар сони: 1308