Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 17 январь куни вилоят раҳбари Нормат Турсунов Кармана туманидаги "Кумушкон" маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, ҳудуд аҳолисининг муаммо ва таклифларини ўрганиш пайтида маҳалла аҳли томонидан қўшимча мактаб биноси қурилиши таклифи берилган эди.
Бугун Кармана туманидаги 3-умумтаълим мактаби қўшимча биносининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ф.Умаров сўзга чиқиб, ушбу таълим масканнинг очилиши муносабати билан барчани самимий қутлади.
Шундан сўнг, рамзий лента қирқилиб, қўшимча бинода яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан самимий суҳбатлашилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 80 ўринли енгил конструкцияли қўшимча бино қурилишига маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 1 млрд. 493,3 млн. сўм маблағ сарфланди.

Кўрилганлар сони: 1157