Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Конимех туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича “Долзарб 40 кунлик” тадбирларини юксак савияда, уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туман ҳокими Руслан Рўзиев Конимех Давлат ўрмон хўжалигида бўлиб ҳар хил турдаги мевали ва манзарали дарахтларнинг ҳолати билан танишди.

Унда Конимех Давлат ўрмон хўжалиги раҳбари Д.Қурбонов томонидан кўчатларнинг хусусиятлари, уларни экиш схемалари, суғориш тартиби, ўғитлаш ҳамда парвариш қилиш бўйича тушунтириш берилди.

Сўнгра кўчат ва қаламчаларни экиш жараёнига тайёр эканлиги ҳозирда кўчатларни шартнома асосида етказиб берилаётганлиги ҳақида маълумот тақдим этди.

"Долзарб 40 кунлик" тадбири туман бўйлаб кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Кўрилганлар сони: 1299