Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими, Кармана тумани ҳокимлиги ва вилоят маданият бошқармаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида миллийликни ўзида акс эттирувчи байрам дастури ташкил этилди.

Ушбу байрам дастурида вилоят маданият бошқармаси қошидаги "Мақомчилар" ансамбли, Кармана тумани маданият бўлими қошидаги "Кармана юлдузлари", "Ғунча", "Дўрман" фольклор-этнографик жамоалари, "Марварид" болалар ашула ва рақс ансамбли томонидан Халқ оғзаки ижодидан миллий ва классик куй-қўшиқлар ижро этилди.

Бадиий жамоаларнинг чиқишлари тадбир меҳмонларига хурсандчилик ва завқу шавқ улашди.

Кўрилганлар сони: 1304