Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Кармана тумани бўлинмаси, туман АКМ ҳамкорлигида “Китоб олами” мажмуасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Кечки майсалар", "Тириклик шами", "Дала йўли", "Нафас", "Юксакдаги дарахт", "Қуёш сиёҳдони" номли шеърий насрий асарлар муаллифи, "Шуҳрат"(2001) медали, "Меҳнат шуҳрати" (2011) ордени соҳиби Одил Ҳотамов қаламига мансуб "Хирмон" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобхон ўқувчилар ва бадиий сўз қадрини юксак баҳоловчилар иштирок этган тақдимотда маҳоратли журналист "Халқ сўзи" газетасининг вилоятдаги мухбири Т.Эшбоев, шоира Ў.Турдиева, адиб А.Холиқов, уюшманинг бош мутахассиси Ҳ.Ғаффорова, туман маънавият бўлинмаси мутахассиси Д.Қаҳҳоровлар китоб ва Одил Ҳотамов ижоди ҳақида ўз фикрларини баён этишди.

Тақдимотда иштирок этган ижод ва шеъриятга ҳаваси баланд ёшлар йўллаган саволларига атрофлича жавоб олишди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга китобдан улашилди.

Кўрилганлар сони: 1031