Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги шукуҳи кезаётган шу кунларда туманда фаолият юритаётган "Нур 2020" МЧЖ раҳбари И. Раджабов хайрли ишга қўл урди.

Тадбиркор ташаббуси билан "Шодиёна" базмгоҳида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 31 та оила фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими У. Файзиев болажонларни суннат тўйи ҳамда иштирокчиларни байрам билан табриклади.

Байрам дастурхони ташкил қилиниб, болажонларнинг барчасига кўплаб совғалар қаторида уларни илк транспорт воситалари — велосипедлар совға қилинди.

Болажонлар совғалардан, ота-оналар кўрсатилган эътибордан хурсанд бўлишди.

Кўрилганлар сони: 1187