Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 733-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилади.

Қизилтепа туманидаги “Оқ-олтин”, “Ванғози”, “Зарметан”, “Арабон” “Х.Сулаймонов”, “Ўртачўл юлдузи”, “Ал-Бухорий”, “Тошработ”, “Ғардиён”, “Бўстон” ҳудудларида ўртача ҳосилдорлиги 40 центнерни ташкил қиладиган жами 8 359 гектар;

Хатирчи туманидаги “Боғчакалон”, “Зарафшон”, “К.Рахматов”, “Кўксарой”, “Э.Абдиев”, “П.Шоир”, “Маданият”, “Оқ-олтин”, “М.Улуғбек” “Ибн-Сино”, “Ўзбекистон”, “А.Пўлатов”, “А.Навоий”, “А.Халимов”, “Ш.Рашидов”, “А.Темур”, “А.Ёрлақобов”, “А.Икромов” ҳудудларида ўртача ҳосилдорлиги 40 центнерни ташкил қиладиган жами 10 685 гектар ер майдонларида янги пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилиши эълон қилинади.

 

         Изоҳ: Ташаббускорлар томонидан аризалар туманлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.

 

Кўрилганлар сони: 1517