Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 март куни Тиббиёт ходимлари билан учрашувида белгилаб берилган вазифа ва топшириқлари ижросини таъминлаш, аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш ва тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида ҳудудларда енгил конструкция асосида маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда.

Навбаҳор туманида 11 та ана шундай тиббиёт пунктлари қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Навоий вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Н.Турсуновнинг шу йил сентябрь ойида туманда ўтказган сайёр қабулида аҳолининг таклиф ва мурожаатлари асосида туманда яна 2 та тиббиёт пункти қурилди.

Жумладан, "Қизилой" маҳалласида ҳам янги тиббиёт пункти бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Мажмуанинг очилиш маросимида туман ҳокими А.Ўроқов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Кўрилганлар сони: 1238