Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан мамлакатимиздаги қишлоқларда истиқомат қилувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар ҳамда маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун Хатирчи туманидаги "Асл Нур" тантаналар масканида Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирга тумандаги илғор теримчилар, фаол пиллакорлар, ҳунарманд, фермер аёллар, чекка ҳудудларда фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари таклиф этилди.

Тантанали кечада Хатирчи тумани ҳокими С.Низамов иштирок этиб, барча иштирокчиларни байрам билан самимий табриклалади ва совғалар топширди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Кўрилганлар сони: 1035