Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Навоий вилоятида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ва куз-қиш мавсуми даврида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Навоий шаҳрида ўтказилган ўрганишлар давомида “Оилавий маскан” МЧЖга қарашли “Янги ҳаёт” савдо мажмуаси бино ва иншоотларининг ёнғинга қарши техник мустаҳкамлиги, савдо марказида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида савдо мажмуаси қаватларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисаларда фуқаролар ҳамда моддий товар-бойликларни эвакуация қилишга мўлжалланган асосий чиқиш эшикларининг ҳолати ҳамда мажмуада хизмат қиладиган ишчи-хизматчиларни фавқулодда ҳодисалардаги ҳатти-ҳаракатлари юзасидан тушунчалари текшириб кўрилди.

Бундан ташқари, Кармана туманида аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларда дудбўрон тозалаш тадбирлари ҳам олиб борилди.

Кўрилганлар сони: 1239