Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Адлия бошқармасида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги механизмларни масъул давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ўргатиш бўйича ўтказилган ўқув машғулоти ўтказилди.
Вилоятнинг турли корхона ва ташкилотлари вакиллари қатнашган тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази Давлат муассасаси директори Баҳодир Сагдуллаев ва бошқа масъуллар йиғилганларга тасдиқланган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб тизимда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маъруза қилдилар.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Кўрилганлар сони: 1653