Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Қизилтепа туманидаги ИИВ Қорувул қўшинлари бош бошқармаси ҳарбий қисмида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари А.Муқимов ҳамда Қизилтепа туман Ички ишлар бўлими раҳбари А.Абдураимовлар сўзга чиқиб, соҳа ходимларини байрам билан самимий табрикладилар. Эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги учун ўз ҳаётини бағишлаган мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар шаънига самимий тилаклар билдирилди.
Тадбир сўнгида шахсий таркиб ходимларига Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлимининг ташаккурнома ва китоблари топширилди.

Кўрилганлар сони: 1523