Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғозғон шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Турсунқул бобо Эргашев хонадонида бўлди.
Ҳарбий оркестрнинг ғалаба куйлари остида ташкил этилган учрашувда вилоят раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг отахонга юборилган байрам табрикномаси ҳамда миннатдорчилик хати ўқиб берилди.
Шунингдек, фахрий отахонга Президент совғалари – 15 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тадбир сўнгида Турсунқул бобо Эргашев давлатимиз раҳбарига ўз ташаккурини изҳор қилиб, юртимиз осойишталиги ва халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилди.

Кўрилганлар сони: 1978