Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Хоразм вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида вилоятнинг шаҳар, туман ҳоким ўринбосарларидан таркиб топган делегация Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган "Хумо-Зилола Барҳаёт" бошқарув сервис коипанияси фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюришди.
Меҳмонлар дастлаб "Хумо Зилола Барҳаёт" компаниясининг маъмурий биноларида бўлиб, иш фаолиятига оид тақдимот билан танишишди.
Шунингдек, компания томонидан кўп квартирали уй-жойларда олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари, аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.
Шунингдек, меҳмонлар шаҳарнинг "Орзу" ва "Лочин" маҳаллаларида ҳам бўлишди.
Меҳмонларга қисқа муддатда амалга оширилган ободонлаштириш, кўкаламзорлашириш ва бунёдкорлик ишлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Кўрилганлар сони: 1501