Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташаббуси билан Хатирчи туманида Киберспорт мусобақаси ташкил этилиб, 60 нафардан ортиқ иштирокчилар ўзаро беллашдилар.

Ташкил этилган “Киберспорт” мусобақаси қизғин ва муросасиз тарзда бўлиб ўтди. Мусобақанинг “DOTA” йўналишида “Дўстлик” жамоаси биринчи ўринни ва “Black clower” жамоаси иккинчи ўринни, шунингдек “FIFA 22” йўналишида биринчи ўрин Рамзиддин Шодмонов ҳамда иккинчи ўринга Жаҳонгир Мустафоевлар муносиб деб топилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамда барча иштирокчилар ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Жумладан, биринчи ўринни эгаллаган 6 нафар иштирокчиларнинг ҳар бирига телевизор ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган ҳар бир иштирокчиларга замонавий планшет қурилмалари тантанали топширилди.

Кўрилганлар сони: 994