Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Хатирчи туманидаги “Новжа” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари янги бинода ўз фаолиятини бошлади.

 

Туманнинг 1 сектор ҳудудидаги “Новжа” МФЙ биноси “Бектош” МЧЖ томонидан  бунёд этилди. 980 миллион сўм маблағ эвазига қуриб битказилган бинода “Маҳалла бешлиги” ва фуқаролар учун барча шароит яратилган. 

 

– Айни пайтда маҳалламизда 344 та хонадонда 1871 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди маҳалла раиси Илёс Юсупов . – Янги бинода ходимларнинг иш олиб бориши учун барча шароит ва қулайликлар мавжуд. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бу каби имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда аҳолимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. 

 

Маҳалла биносининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев ҳамда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирок этди ва яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди. 

 

Маҳалла биносининг фойдаланишга топширилиши чинакам байрамга айланди. Тадбир давомида дастурхон ёзилиб, миллий таом ош тортилди.

 

Кўрилганлар сони: 630