Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров “Навоий вилояти ва Навоий шаҳрини техник-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш” лойиҳаси доирасида Cushman & Wakefield стратегик консалтинг компаниясининг халқаро экспертларини қабул қилди.

Дастлаб меҳонларга Навоий шаҳри тарихи, географияси, демографияси, саноат ва туризм салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад ва олдига қўйилган вазифалар Навоий шаҳрининг ресурс базаси, иқтисодиёти, демографияси, транспорт инфратузилмасини тадқиқ этиш ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Шунингдек, халқаро тажрибани таҳлил қилиш орқали янги ишлаб чиқариш қувватлари, қўллаб-қувватлашга муҳтож тармоқлар, урбанизация (прогноз), мамлакат ва минтақанинг бошқа иқтисодий марказлари билан алоқалари, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, саноат, туризм ва бошқа йўналишларнинг ривожланиш нуқталарини аниқлаш.

Илмий-тадқиқот якунлари бўйича экспертлар ўзларининг инновацион таклифларини ишлаб чиқади.

Кўрилганлар сони: 1151