Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси ўз ишини бошлади. Ушбу сессия ҳам ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзида бериб борилмоқда Ҳудудлардан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, доимий комиссиялар ва сиёсий партиялар вилоят кенгашлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибига 21 та масала қўйилган бўлиб, дастлабки биринчи масала 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган устувор мақсад ва вазифаларга бағишланди.
Ҳисоботни Навоий вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Камолиддин Нурмуродов ўқиб эшиттирди.

Ҳисоботда айтилишича, дастур ижросини ташкил этиш ва ўз муддатида сифатли ижросини ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимининг 2022 йил 10 февралдаги қарори билан вилоят ҳудудий Дастури тасдиқланди. Вилоят дастури 7 бўлим, 121 банддан иборат.

Дастур ижросини самарали ташкил этиш, жойларда маҳаллаларгача етиб бориш ва кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида вилоят ҳокимининг тегишли йиғилиш баёни билан вилоят ҳокими ўринбосарлари ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари туман, шаҳарларга бириктирилди.

Шунингдек, вилоят дастурида жами 3,4 трлн.сўм ва 893,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 121 та чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. 875,9 млрд сўми давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, 2542,4 трлн сўми ижрочилар ва тижорат банклари маблағлари, 2,5 млн доллари халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган.
Сессия иши давом этмоқда.

Кўрилганлар сони: 2415