Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларнинг бирида “Масъуллар эътиборидан четда қолаётган масала”  номли мурожаат эълон қилинган эди. Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Навоий вилоятида 2021 йилги Ўзбекистон Республикасини президентлик сайловни ўтказиш бўйича, вилоят округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашадиган объектларни тартибга келтириш бўйича қурилиш монтаж ишлари олиб борилган.

Мазкур объектларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилган курилиш-монтаж ишларидан қарздорлик вужудга келган/

Ушбу қарздордикни молиялаштириб беришимиз учун “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 2019 йил 9 декабрдаги 589-сонли Қонунининг 20-моддасига асосан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари Халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгашлари қарорлари асосида маблағларнинг йўналтирилишини инобатга олиб, жорий йил давомида маҳаллий бюджетнинг қўшимча аниқланадиган манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилганида молиялаштириб берилишини маълум қиламиз.

 

 Компания директори                                                      А.Турдиев

Кўрилганлар сони: 1171