Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Конимех туманига ташрифи доирасида вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ф.Бозоров, вилоят прокурори Б.Насимов ва туман ҳокими М.Эгамқулов, секторлар раҳбарлари ҳамроҳлигида ҳудуддаги “Фитнес клуб”да яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
50 ўринга мўлжалланган спорт мажмуасида нафақат ёшлар, балки нуронийлар, хотин-қизлар, шунингдек, корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ҳам спорт билан шуғулланишади.
Бу эса давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрда эълон қилинган “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
Н. Турсунов бу каби яратилган шароитлар самараси ўлароқ ҳудуд ёшлари орасидан ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган чемпионлар сафи янада кенгайишига умид билдирди.

Кўрилганлар сони: 1844