Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда 9 май санасининг Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида нишонланилиши Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларнинг ҳамиша эъзозда эканини намоён этади.
Бу машъум урушда Ўзбекистондан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан кўпроғи эса жангларда ҳалок бўлди.
Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Шулардан бири Навбаҳор тумани “Кўҳрон” маҳалласида истиқомат қилувчи Бафо бобо Баҳроновдир.
Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Бафо бобо Баҳронов ҳолидан хабар олиб, Президентимизнинг уруш фахрийларига йўллаган байрам табриги шахсан ўқиб эшиттирди ҳамда 15 миллион сўм пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди.
Зеро, ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрган фахрийларни эъзозлаш халқимизга хос эзгу қадрият саналади.

Кўрилганлар сони: 1787