Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа туманида "Фидокор ёшлар" волонтёрлик гуруҳи яна ўз ишини бошлади.

 

Ушбу ёшлар ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудлардаги кексалар хонадонларида бўлиб, уларнинг уй юмушларига ёрдам беришмоқда.

 

Шундай тадбирлар 26-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси И. Файзиев ҳамда мактаб сардорлари иштирокида Қалъаи-Азизон МФЙда истиқомат қилувчи Ф. Сайфуллоев ва 19-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси З. Толипов ҳамда мактаб сардорлари иштирокида Хусбуддин МФЙда яшовчи Ж. Ризаева хонадонларида ўтказилди.

 

Ёшларнинг хайрли ташаббуслари давом этади. Сиз ҳам улар сафига қўшилинг.

Кўрилганлар сони: 1053