Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жамиятимизда кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳурматлаш ва эъзозлаш умуминсоний фазилат ҳамда миллий қадриятларимиз негизи ҳисобланади. Айниқса, жисмоний имконияти чекланган, ўзгалар кўмагига муҳтож отахону онахонларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаши халқимизга хос ана шу эзгу анъаналар бардавомлигидан далолатдир.

Навоий вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси ҳамда Навоий шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбарининг амалий ёрдамлари билан Навоий шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг 20 нафари Рамазон ойи муносабати билан Нурота туманида жойлашган зиёратгоҳларга саёҳати ташкил қилинди.

Ушбу саёҳатдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга хуш кайфият улашиш, вилоятида ички туризмни ривожлантиришдан иборат.

Кўрилганлар сони: 1567