Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 апрел санасидан ДХХ раиси кубоги мусобақаларининг Навоий шаҳар босқичига старт берилди.

Шундан буён маҳаллалардаги 16-30 ёшдаги ўғил болалардан таркиб топган жамоалар футбол ва минифутбол бўйича ўзаро беллашмоқда. Айни пайтда мусобақалар қизғин ва муросасиз ўтмоқда.

Куни кеча Навоий шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида бўлиб ўтаётган навбатдаги учрашувда Ўзбекистон Футбол ассосацияси биринчи вице президенти Равшан Эрматов қатнашди.

Жамоалар биринчи бўлимни якунлагунча кутиб турган меҳмон, танаффусдан фойдаланиб ҳаваскор футболчилар билан кўришди. Улар билан дилдан суҳбат қилиб, омадлар тилади.
Мусобақалар давом этмоқда.

Кўрилганлар сони: 2243