Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Вилоят, шаҳар ва туманлари билан видеоконфренцалоқа кўринишида бўлиб ўтган сессия ишида ҳудуддан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари аъзолари иштирок этди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги компенсация комиссиясининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Шунингдек, Навоий вилояти ҳокимининг қарор ва фармойишларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам ўрин олди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 1272