Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров бошчилигидаги делегация кўзланган манзил Литванинг Висагинас шаҳрига етиб боришди. Кечадан бошлаб дастур доирасидаги тадбирларда иштирок этишмоқда.

Дастлаб, шаҳарда аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар, инфратузилма, тадбиркорлик субъектлари ўрганилди, тажриба алмашилди. Айниқса, делегация томонидан кўчаларда чиқиндиларни ташлаш ва йиғиш жойларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, пиёдалар сайр қилиши учун йўлакчалар, болалар мадончаларининг ўзига хос жиҳатлари кўздан кечирилди. Мезбонлар билан дилдан суҳбат қилиниб, Навоий ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Бугун ҳам дастур доирасида бир қатор тадбирлар ўрин эгаллаган. Хусусан, Висагинас шаҳри мэри ЭРЛАНДЕС ГАЛЕГАС билан учрашув, ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, куннинг иккинчи ярмида навоийлик мақом ансамбли иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилади.
Бизни кузатиб боринг.

Кўрилганлар сони: 1793