Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлатимиз раҳбари вилоятдаги айрим ечимини кутаётган масалаларга тўхталди.

Вилоят иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклиги таъкидланди. Тадбиркорликни кўпроқ ривожлантириш, бўш ётган ер участкаларидан самарали фойдаланиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Навоийда саноатни янада ривожлантириш учун жуда катта захира ва имкониятлар бўлгани билан, улар тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди.

Ишсиз ёшлар ва ёрдамга муҳтож аёллар касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалигида мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Навоий ҳудудида 8,5 миллион гектар яйловлар бўлгани билан қўйчилик ва қоракўлчилик вилоятнинг драйверига айлангани йўқ.

Ижтимоий соҳада ҳам аҳолини қийнаётган масалалар етарли. Биргина “Ташаббусли бюджет” доирасида 326 та маҳалла томонидан 2 минг 346 та энг долзарб муаммо кўтарилган.

Кўрилганлар сони: 1172