Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали томонидан туман ва шаҳарлар ҳокимликларида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Ходимларнинг касбий компетенциясини оширишдан мақсад уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Ўқувларнинг биринчи босқичи туман, шаҳар ҳокимларининг оила ва хотин қизлар масалалари бўйича етакчи мутахассислари учун ташкил этилмоқда.

Ўқув курси дастурини шакллантиришда Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 ноябрь куни Навоий вилоятига ташрифи давомида белгиланган топшириқларига мувофиқ ҳокимлик ходимларини “Маҳаллабай” ва “Фуқаробай” ишлашга ўргатиш, шунингдек уларнинг соҳа бўйича таянч билим ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Кўрилганлар сони: 1341