Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Э.Урунов, Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров, тумандаги сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ҳудуддаги ёшларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Ёшлар билан учрашув аввалида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, ушбу мулоқот вилоят ва туман раҳбарлари ёшларнинг муаммоларини имкони борича қисқа фурсатларда бартараф этиш ва таклифларини қўллаб-қувватлаш ташкил этилганини таъкидлади.

Учрашувда ёшлар томонидан ишга жойлашиш, субсидия асосида тикув машинаси ҳамда имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш масалалари бўйича мурожаатлар бўлди. Ушбу мурожаатларнинг ижроси қатъий назоратга олиниб, белгиланган тартибда ижобий ҳал этилиши бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Кўрилганлар сони: 1270