Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йил 6-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Humo Arena мажмуасида бўлиб ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида мамлакатимизга илк олтин медални туҳфа этган ва жаҳон чемпиони дея эътироф этилган Давлат Бобонов ота юрти – Нуротага келди.

Нурота шаҳридаги "Чашма" мажмуасида ташкил этилган чемпионни кутиб олиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, спорт ишқибозлари, жамоатчилик ва ёшлар вакиллари қатнашдилар.

Шундан сўнг Д. Бобонов туғилиб ўсган “Чуя” қишлоғи томон йўл олинди. Бу ерда чемпион шарафига дастурхон ёзилиб, байрам дастури ташкил этилди.

Кўрилганлар сони: 1162