Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида вилоятимизда “Ватанни мардлар қўриқлар” шиори остида спорт мусобақалари ва маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

 

Қизғин баҳсларга бой бўлган спорт мусобақаларидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташкилотлар ҳамда маҳаллалардан ташриф буюрган ёшлар жамоалари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам ташкил этилди.

 

Мунозара ва муҳокамага бой бўлган ўйинда жамоалар ўз билим ва тафаккурини намоён этди. Натижада, вилоят Божхона бошқармаси жамоаси 1-ўринни, 7259-сонли ҳарбий қисм жамоаси 2-ўринни, навбаҳорлик ёшлар жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Кўрилганлар сони: 2530