Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий шаҳридаги “Истиқлол” тантаналар уйида Навоий вилояти алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернати ўқувчиларига байрам дастурхони ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов иштирок этиб, болажонларни янги йил билан қутлашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Совғалар карвони” хайрия акцияси ўқувчиларга ҳам қувончли онларни бахш этди.
Уларга “Совғалар карвони” хайрия акциясининг турли ширинликлардан иборат янги йил совғалари, ўқув қуроллари, спорт анжомлари тантанали равишда топширилди.
Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрган кунларда ўтказилган тадбир меҳр ва эътиборнинг шодиёнаси бўлди.

Кўрилганлар сони: 1408