Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сонли Фармонига асосан ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танлови ташкил этилмоқда.

Танлов Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 5 январдаги “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби бўйича Низом”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 45, 1-қ/қ, 1-хҳ ва 01-07/01-сонли Қўшма қарори талабларига асосан ўтказилади.

Ариза ва стартап лойиҳага тегишли ҳужжатлар тўплами 2022 йилнинг 5 май кунидан 2022 йил 3 июнь кунига қадар шаҳар ва туман ҳокимликларидаги танлов Ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади.

 

Танлов шартлари

 

Танловда 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган стартап ғояларига эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари якка тартибда ёки гуруҳ шаклида иштирок этишлари мумкин.

Танловга тақдим этиладиган стартап лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

- стартап лойиҳанинг номи;

- тегишли тадбиркорли йўналишида ва ҳудудда стартап ғоянинг долзарблиги;

- тегишли ҳудудда стартап ғоянинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти;

- стартап ғоянинг мақсади ва вазифалари;

- амалий натижаларга йўналтирилганлиги(стартап ғоя/лойиҳанинг якунида олинадиган натижа маълум эҳтиёжга қратилган маҳсулот ёки хизмат кўринишида амалда аҳоли эҳтиёжини қондириши);

- яратиладиган иш ўринлари сони;

- кўзда тутилаётган товарлар ва хизматларга бозор эҳтиёжи ва талаблари прогнози;

- аналог йўналишидаги рақобатчилардан устунлик (стартап лойиҳа орқали ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматнинг амалда мавжуд бўлган ҳудди шундай маҳсулот ва хизматлардан устунлиги ва афзаллиги;

- ташқи молиялаштириш зарурлигини кўрсатадиган маблағ миқдори;

- лойиҳанинг тахминий ишга тушиш муддати.

 

 Техник экспертиза ўтказиш

 

Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиат) йўл қўйилмаганлиги, талаблар асосида шакллантирилганлиги, шунингдек, стартап лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим натижаларнинг тадқиқот дизайнига мувофиқ тўлиқ асосланганлиги ва сўралган маблағларнинг танлов шартларида келтирилган молиялаштириш ҳажмига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.

Дастлабки техник экспертизадан ўтмаган лойиҳалар танловнинг кейинги босқичига тавсия этилмайди!

Қуйидаги ҳолларда тақдим этилган лойиҳалар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмаслиги мумкин:

- стартап лойиҳа мазмунан инновацион ҳусусиятга эга эмаслиги;

- хизмат кўрсатиш соҳасига оид бўлмаганлиги;

- стартап лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ёритиб берилмаганлиги;

 

Танлов якуни

 

Ҳар бир шаҳар ва туманлар танлов Ишчи гуруҳлари томонидан сараланган 10 та стартап лойиҳалари вилоят Танлов комиссиясига тақдимот қилинади. Танлов якунида ҳар бир ҳудуддан 3 тадан стартап ғоялар танлаб олиниб, грант маблағлари (смета ҳужжатларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида) билан тақдирланади.

Хужжатлари тўплами Ёшлар ишлари агентлигининг туман ва шаҳар ишлари бўлимларига топширилади.

Мурожаат учун телефонлар: 79-223-81-39, 94-482-22-70

 

 

Кўрилганлар сони: 1890