Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида "Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душанов, тегишли ҳамкор ташкилотлар ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Тадбирда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи мавсуми доирасида ўтказилган ҳамда иккинчи мавсумида ўтказилиши керак бўлган танлов ва мусобақалар тўғрисида маълумот берилди.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, биринчи мавсумда 14 та танлов ва мусобақаларда 154 000 нафар ёшлар иштирок этди. 27 нафар ёшлар эса танлов ва мусобақаларнинг Республика босқичида ғолиб бўлишди.

Кўрилганлар сони: 1601