Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион услубларини жорий этган ҳолда ҳажмларини ошириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

“Навоий балиқсаноат” уюшмаси вилоят вакили П.Рўзиқулов ҳамда эронлик инвестор М.Моликийларнинг Конимех туманида манфаатли ҳамкорлик доирасида балиқчилик соҳасини ривожлантириш таклифи туман ҳокими Руслан Рўзиев томонидан қўллаб-қувватланди. Тез кунларда Шўркўл ва Айдаркўл сув ҳавзаларидан жой ажратиб берилиши бўйича келишиб олинди.

Балиқ чавоқлари ҳамда озуқа базасини яратиш масаласи ҳам туманнинг ўзида ҳал этиладиган бўлди.

Ушбу келишув асосида янги ташкил этилаётган балиқчилик кластери нафақат аҳолининг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондириш, балки чекка ҳудудларда иш ўринлари яратилишида ҳам хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 1409