Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги қарори (https://lex.uz/uz/docs/6110931)да “Nurlikum mining” МЧЖ ҚКдаги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг улушини “Навоийуран” ДКга устав фондида давлат улушини мос равишда ошириш ҳисобига бериш белгиланган.

Шунингдек, қарорда 2030 йилга қадар мавжуд захираларни кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга ошириш вазифалари юклатилган. Ушбу жараёнда “Nurlikum mining” ҳам бевосита иштирок этиши белгиланган. Шу боис, корхона бош директори Фредерик ГЕРИН қарорда белгиланган вазифаларни биргаликда амалга ошириш, шу кунгача амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама этиш мақсадида “Навоийуран” ДКга ташриф буюрди. Қўшма корхона делегацияси “Навоийуран” ДК бош директори Ж.Ҳасанов билан учрашди. Учрашувда Ф.Герин Шимолий ва Жанубий Жингелди майдонлари бўйича “Nurlikum mining” ҚК томонидан қидирув натижалари ҳамда захираларни халқаро стандартларга мувофиқ тақдим қилиниши бўйича маълумот берди.

Кўрилганлар сони: 1474