Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда аскарлар ўртасида миллий кураш бўйича “Мудофаа вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, Мудофаа бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон кураш федерацияси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа 4 вазн тоифасида ўтказилди.
Қизғин баҳсларда 66 килограмм вазн тоифасида Д.Тошмуродов, 81 килограмм вазнда Ҳ.Шавқиддинов, 90 килограмм вазнда О.Алламуродов ва 90 килограммдан юқори вазн тоифасида Д.Абдуллаев ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар рағбатлантирилди.

Кўрилганлар сони: 1690