Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Дастлаб “Янги ҳаёт” компанияси томонидан бунёд этилган кўп қаватли турар жойларда бўлиб, уйнинг ертўла қисми ва биринчи қаватидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Хусусан, аҳолига коммунал соҳада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, маҳалла идоралари ишчи-ходимларининг меҳнат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган лойиҳалар бўйича масъуллар билан суҳбатлашди.
- Амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа – аҳоли турмушини фаровон қилишга хизмат қилиши керак, - деди Н. Турсунов. – Шундагина кўзлаган мақсадимизга эришган бўламиз.
Шунингдек, "Хумо Зилола Барҳаёт" профессионал бошқарув компанияси раҳбари О.Жўраева, “Маърифат” МФЙ раиси Д.Турсунова ва тадбиркорларнинг бу борада фикрлари эшитилди.

Кўрилганлар сони: 3214