Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маълумки, жорий йилнинг 31 май куни Президентимиз раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б. Турабов бошчилигида Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Д. Собиржанов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди.
Вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари қатнашган йиғилишда маърузачилар томонидан давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган “йўл харитаси”нинг ижросини танқидий таҳлил қилиниб, республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Кўрилганлар сони: 1413