Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси ўз ишини бошлади. Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Ф.Қувондиқовнинг 2022 йилнинг иккинчи чораги давомида вилоятдаги секторлар фаолияти ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, вилоят Халқ қабулхонаси томонидан жорий даврда киритган 42 та тақдимномаларнинг 17 таси вилоят хокимлиги, 7 таси вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси, 4 таси Навоий шаҳар хокимлиги, 3 таси вилоят Агропилла МЧЖ, Навбаҳор тумани хокимлиги, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасига, 2 таси вилоят фермерлар уюшмаси, 1 тадан вилоят Халқ таълими бошқармаси, Нурота туман хокимлиги ҳамда вилоят ватанпарвар уюшмаси ташкилотининг масъул шахсларига тўғри келади.

Кўрилганлар сони: 1765