Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий давлат педагогика институтида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Ҳамкор ташкилотлар қатнашган йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, З.Маҳкамова томонидан ўсмир қизларнинг тиббий кўрикларини ўз вақтида ташкил этиш, эрта турмуш, эрта туғруқ ҳолатлари ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, аёлларни контрацепсия воситалари билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, ушбу вазифаларни сифатли амалга ошириш учун авваламбор, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда патронаж ҳамширалари ўртасида ҳамкорликни жонлантириш лозимлигини таъкидланди.

Кўрилганлар сони: 1296