Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти марказидан 300 километр узоқликда жойлашган Учқудуқ туманидаги «Айтим» маҳалласида 5700 нафарга яқин аҳоли чорвачилик ортидан кун кечиради. Бугун 1535 та хонадонда аҳоли яшаб, меҳнати ортидан халқимиз дастурхонини гўшт маҳсулотлари билан таъминлайди.
Вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи мазкур манзилда одамлар ҳаёти ва муаммосига ечим топиш учун сайёр қабул ташкил этди. Сайёр қабулда ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшлар билан якка суҳбатлар ўтказилиб, муаммоларини ижобий ҳал етишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудда халқнинг адлия, давлат хизматига бўлган талаби доирасида 60 дан ортиқ мурожаат аниқланди ва аҳолига жойида сайёр тартибда 10 дан ортиқ ФҲДЁ ва давлат хизмати кўрсатилди. Мурожаатлардан 35 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 15 таси адлия органлари томонидан иш юритувига қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 1715