Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Адлия бошқармасида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева қатнашган тадбирда вилоят ОАВ, телевиление вакиллари ҳамда республика нашрларининг вилоятдаги вакиллари ҳамда маҳаллий журналистлар иштирок этди.
Дастлаб С. Ўринбоева вазирлик матбуот хизмати фаолияти, тизимдаги очиқлик сиёсати, мурожаатлар билан ишлаш, тарғибот тадбирларини ташкил этиш тажрибаси хусусида атрофлича маълумот берди.
Шундан сўнг Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ғ. Примов тизим олиб борилаётган ишлар ҳамда ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталди.
Тадбирда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.
Учрашув якунида журналистлар учун Навоий шаҳри давлат хизматлари марказига пресс-тур ташкил этилди.

Кўрилганлар сони: 1591