Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2022 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг тегишли бўйруғига асосан Навоий вилояти футбол маҳорати мактабига 2022-2023 йилги ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.

Қабул имтиҳонларини вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят футбол федерациясининг масъул ҳодимлари ҳамда футбол маҳорати мактабининг малакали мураббийларидан ташкил топган қабул ҳайъати комиссияси олиб боришмоқда.
Шунингдек, қабул имтиҳонларининг шаффоф ва холисона ўтаётганлигини кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ҳодимлари жалб этилган.
Имтиҳон жараёнлари вазирликнинг “YouTube” тармоғидаги расмий канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилиб борилмоқда.

Кўрилганлар сони: 1325