Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа тумани ҳокими У. Файзиев Зиёкор маҳалласидаги "Майта" жоме масжиди ҳовлисида маҳалла аҳолиси билан учрашди.

Учрашувнинг асосий мавзуси масжиднинг қайтадан қурилиши бўлди. Айни пайтда 80 ўринли бўлган ушбу масжид, ҳудуддаги Файзуллаевлар, Раҳимовлар, Қаюмовлар, Полвоновлар каби тадбиркор оилалар ташаббуси билан, ҳомийлик асосида 400 ўринли, замон талабларига жавоб берадиган масжидга айлантирилиши режалаштирилган.

Аҳолига "Санжар Искандар Имрон XXI аср" МЧЖ томонидан тайёрланган лойиҳа тақдим қилинди ва янги масжидда қандай шароитлар яратилиши бўйича маълумотлар берилди.

Учрашув давомида аҳолининг муаммо ва таклифлари ҳам тингланиб, уларнинг барчаси назоратга олинди. Туман ҳокими томонидан тадбиркорларга ҳудудда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича мурожаат қилинди.

Кўрилганлар сони: 1395