Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов ҳудуд аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказди. Қабулда Навбаҳор ва Кармана туманлари ҳамда Навоий шаҳридан жами 150 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этиб, вилоят раҳбарига ўз муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.

Тадбирда корхона ва ташкилотлар, ҳудудий бошқарма ва муассасалалар ҳамда сектор раҳбарлари тегишлилига кўра мурожаатлар ечимини бўйича вазифа ва топшириқлар олдилар.

Сайёр қабулда жами 120 тадан зиёд мурожаат тингланиб, уларнинг 50 фоизидан кўпроғи ўз жойида ечимини таъминланишига эришилди.

Шу билан бирга, вилоят раҳбарининг аввал ўтказган сайёр қабулларида тегишли муоаммоси бўйича мурожаат қилган фуқаролар бугун халқ билан очиқ мулоқот тизимини йўлга қўйган давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.


Кўрилганлар сони: 1506