Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрида эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 июл санасидан шаҳар, туманларда  рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилди.

Республикамизда 2023 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш тадбири амалга оширилиши белгиланган бўлиб, уч босқичли жараёнларнинг биринчи навбатдаги тадбирлари қарор эълон қилинган йилданоқ бошланган. Хусусан, Навоий вилояти мисолида таъкидлайдиган бўлсак, вилоят статистика бошқармасида махсус бўлим фаолияти йўлга қўйилиб, шаҳар ва туманлар билан бирга аҳолини рўйхатга олиш масаласида ҳудудда жами 25 нафар мутахассис иш юритмоқда. 

Шу вақтга қадар статистика идоралари ҳамда тегишли органлар билан ҳамкорликда аҳоли пунктларининг манзилли рўйхатлари ҳам тузилиб, бирламчи схематик хариталар яратилди. Бундан ташқари кўчалар тўлиқ номланиб, хонадонлар рақамлаштирилди. Айни вақтда эса аҳолига тушунтириш ва тарғибот ишлари жадал давом этмоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.

Шу билан бирга, аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда бир йилдан ортиқ муддатда мамлакат ҳудудида бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар ҳисобга олинмайди.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини, жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир илалар рўйхатлари шакллантирилишини, ўз ходимларининг рўйхатга олувчи ходимлар билан биргаликда рўйхатга олиш жараёнида иштирок этишини, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.

 

М.ЮЛДАШЕВА

Кўрилганлар сони: 1817