Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Яқинда ижтимоий тармоқда ёритилган “Халқаро шахмат мактаби очилди деб хабар берилди. Ҳолбуки, у ҳали фойдаланишга топширилмаган” мавзуиси юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Навоий кон-металлургия комбинати томонидан “Тўдакўл” дам олиш базасида замонавий халқаро шахмат мактаби қуриб битказилган ва тўлиқ шай ҳолга келтирилган. Комбинатининг Зарафшон қурилиш бошқармаси мазкур қурилишнинг бош пудратчиси ҳисобланади. Навоий кон-металлургия комбинати томонидан тузилган Ишчи гуруҳ томонидан ушбу объект фойдалнишга қабул қилиш бўйича Ишчи ҳайъати далолатномаси расмийлаштирилган ва Ҳайъат томонидан бажарилган ишларнинг сифатига ҳеч қандай эътироз билдирилмаган.

Айни пайтда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда халқаро шахмат мактабни масъул ташкилотларга топшириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро шахмат мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”  қарори лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қиламиз.

Кўрилганлар сони: 0