Турсунов Нормат Тулкунович

Навоий вилояти ҳокими 

Телефон: 229-62-06, факс: 229-62-80.

Қабул кунлари: Ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи шанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача

Электрон почта манзили: info@navoi.uz

Туғилган йили: 1972 йил, Тошкент вилояти, Чиноз тумани

Миллати: Ўзбек

МаълумотиОлий, 1994 й. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти (кундузги), 1999 й. Тошкент молия институти (сиртқи)

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

 

1994-1997 йй. - Тошкент шаҳар Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси Давлат корхоналаридан солиқ ундириш шўъбаси давлат солиқ инспектори

1997-2000 йй. - Тошкент шаҳар Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ катта инспектори, давлат солиқ бош инспектори

2000-2000 йй. - Тошкент шаҳар Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳуқуқий шахсларни бюджетга тўланадиган тўловларни назоратга олиш бўлими давлат солиқ бош инспектори

2000-2003 йй. - Тошкент шаҳар Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳуқуқий шахсларни бюджетга тўланадиган тўловларни назоратга олиш бўлими Назоратни амалга ошириш шўъбаси бошлиғи

2003-2009 йй. - Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Экспорт-импорт ва валюта операцияларини назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори, давлат солиқ бош иснпектори-бўлим бошлиғи ўринбосари

2009-2010 йй. - Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси Бевосита солиқлар бошқармаси Қўшилган қиймат солиғи бўлими бошлиғи, мониторинги бошқармаси Билвосита солиқлар бўлими бошлиғи, Акциз ва қўшилган қиймат солиқлари тушумларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи

2010-2013 йй. - Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2013-2015 йй. - Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

2015-2017 йй. - Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

2018-2021 йй. - Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

2021-2022 йй. - Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи

2022 й.  -  ҳ.в. - Навоий вилояти ҳокими

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Вилоят ҳокими вилоятда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади.

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.

Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини амалга оширилишини, жойларда Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши қабул қилган ҳужжатлар ижросини, давлат бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.

Вилоятда қонунийлик, жамоат тартибига риоя этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади. Мудофаа, сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади. Кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Вилоятда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этишга бевосита раҳбарлик қилади.

Республикада ва хорижда вилоятнинг расмий вакили сифатида иш кўради.

Вилоят ҳокимлиги аппаратини бошқаради. Ҳоким ўринбосарлари, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, ҳокимлик аппаратининг ташкилий-назорат, ахборот-таҳлил, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳлари, сафарбарлик тайёргарлиги ва умумий бўлимларҳамда ишлар бошқармасига бевосита раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

- Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши;

- Вилоят алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаши;

- Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси;

- Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фуқароларига яшаш учун гувоҳнома ва доимий рўйхатдан ўтишга рухсат бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3434 сонли Фармони ижросини ташкил қилиш бўйича давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи доимий ишлайдиган вилоят комиссияси;

- Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;

- Топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;

- Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;

- Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи вилоят комиссияси.